Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:43

Европа суди Россияни Беслан фожиаси қурбонларига товон пули тўлашга ҳукм қилди


Бесландаги мактабда гаровга олинганларни озод қилиш амалиётида 186 мактаб ўқувчиси ҳалок бўлганди
Бесландаги мактабда гаровга олинганларни озод қилиш амалиётида 186 мактаб ўқувчиси ҳалок бўлганди

Европа инсон ҳақлари суд 2004 йилда Беслан фожиасида ҳалок бўлганлар яқинлари шикоятларини қондирди.

Суд ўз ҳукмида Россияга аризачиларга етказилган маънавий зарар учун 3 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши кераклигини таъкидлади.

Суд Россия ҳукумати қурбонлар яқинлари яшаш ҳуқуқларини поймол этгани ҳақидаги даъволарини "асосли", деб топди.

Суд ҳукмига кўра, Россия ҳукумати Беслан фожиаси қурбонларининг ҳаётини сақлаб қолишга етарлича ҳаракат қилмаган.

Европа суди хулосасида аризачиларнинг ўз яқинларининг яшаш ҳуқуқи поймол этилганига доир шикоятларини барча бандлар бўйича қондирди.

Аризачиларнинг умумий сони 400 дан ортиқдир.

2004 йил 1 сентябр куни Бесланнинг 1-сонли мактабидаги тантанали линейка чоғида бир гуруҳ жангарилар 1128 кишини гаровга олганди.

Махсус кучларнинг мактабни забт этиши оқибатида 334 киши, жумладан, 186 нафар бола ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG