Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:57

Қурултой: Стокҳолмдаги ҳужумдан олинган сабоқлар


2017 йил бошидан бери Истанбул¸ Питер ва Стокҳолмда содир этилган зўравонликларнинг ўзбеклар билан боғланиши ўзбекистонликлар орасида ҳавотир уйғотди.

Туркия, Россия ва Швециядаги тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган ҳодисалар ортидан "нега ўзбеклар террор амалларига қўл урмоқда?", деган савол Озодликнинг "Қурултой" дастурида муҳокама қилинди.

7 апрел куни Швеция пойтахти Стокгҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида пиёдалар устига юк машинаси ҳайдалди.

Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.

Ҳужумда фойдаланилган юк машинаси маҳаллий Spendrups пиво ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлгани ва олиб қочилгани маълум бўлди.

Юк машинаси йўлак бўйлаб одамларни уриб кетгани ортидан Ahlens дўкони витринасига бориб урилган эди.

Шу куни Швед полицияси Ўзбекистон ватандоши Раҳмат Оқиловни ҳибсга олди.

Бундан олдин 3 апрелда Санкт-Петербург метросининг "Сенная" ва "Технологический институт" бекатлари ўртасида бораётган поезд вагонида портлаш рўй берди.

Портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва 50 киши яраланди.

Шифохонада яна тўрт киши ўлди.

Россия Тергов қўмитаси портлашни содир этган шахс 1995 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган ўзбек Акбаржон Жалилов деб эълон қилди.

2017 йилга ўтар кечаси эса Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига ҳужум содир этилди.

Оқибатда 39 киши ҳалок бўлди, 40 одам яраланди.

16 январь куни Ўзбекистон ватандоши Абдулқодир Машарипов гумондор сифатида ҳибсга олинди.

Бундан олдин АҚШда Ўзбекистон ватандоши Улуғбек Қодиров Барак Обамани ўлдиришга чоғлангани суд қилиниб қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Дунëнинг турли нуқталаридаги бу зўравонликлар марказида нега ўзбек деган исм турибди.

Энг кўп ўзбекка жой берган¸ мухолифат ва дин арбобларига эъзоз кўрсатган Швециядаги ўзбеклар ва умуман зиëлиларнинг бу борадаги кўз қарашлари "Қурултой" эшиттиришида.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:01:14 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG