Линклар

Россиядан Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб беришни кучайтиришни кўзлаган битим Россия Федерация Кенгаши томонидан ратификация қилинди.

Бу ҳақда Россияда нашр этилувчи "Парламентская Газета" хабар қилди.

Федерация Кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Ольга Ковитидининг маълум қилишича, Москвада 2016 йилда имзоланган ушбу ҳужжат икки мамлакат манфаатини кўзлаган ҳолда имзоланган.

Битим ижроси Россия томонидан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Федерал хизмат ва Ўзбекистон томонидан мамлакат Мудофаа вазирлиги зиммасига юклатилган.

Аммо, хабарда қандай турдаги ҳарбий техниканинг Ўзбекистонга етказиб берилиши лом-мим дейилмаган.

XS
SM
MD
LG