Линклар

Тошкент милицияси 3 ойда хориждан қайтган 1,5 минг ўзбекистонликни текширди


Тошкентда 2017 йилнинг январидан мартигача турли жиноятларда гумонланиб қидирувда бўлган 510 одам қўлга олинди. Бу ҳақда Новости агентлиги Тошкент Ички ишлар бош бошқармасига таянган ҳолда 13 апрель куни хабар берди.

Пойтахт милицияси апрель ойида қидирувда бўлган 74 одам ушланганини ҳам билдирган.

Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳрида содир этилган жиноятларнинг 90 фоизи, яъни 2 минг 319 таси фош этилган.

Бундан ташқари узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган 1,5 минг нафар одам билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент милицияси ҳар йили 20 февралдан 20 мартгача Наврўз байрами арафасида “Тозалаш-Аксилтеррор” тадбирини ўтказиб келади.

XS
SM
MD
LG