Линклар

Кремль Европа инсон ҳақлари суди Россия ҳукумати 2004 йилда Беслан фожиасида ҳалок бўлганларнинг яшаш ҳуқуқларини поймол этгани тўғрисида чиқарган қарордан норозилик билдирди.

Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков 13 апрель куни:

-Албатта биз бундай тавсифга рози бўлолмаймиз. Бу мамлакат кўплаб маротаба террор ҳужумларига учраган. Афсуски, бундай давлатлар рўйхати кўпайиб бормоқда. Бу террор ҳужумига учраган мамлакат мутлақо қабул қила олмайдиган тавсифдир, -деб билдирди.

2004 йилда Беслан фожиасида ҳалок бўлганлар Европа судига мурожаат қилган ва суд 13 апрелда Россия ҳукумати Беслан фожиаси қурбонларининг ҳаётини сақлаб қолишга етарлича ҳаракат қилмаган, деган қарор чиқарган эди.

Суд ўз ҳукмида Россияга аризачиларга етказилган маънавий зарар учун 3 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши кераклигини таъкидлаган.

2004 йил 1 сентябр куни Бесланнинг 1-сонли мактабидаги тантанали линейка чоғида бир гуруҳ жангарилар 1128 кишини гаровга олган эди. Махсус кучларнинг мактабни забт этиши оқибатида 334 киши, жумладан, 186 нафар бола ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG