Линклар

Покистонда талабалар ўз тенгдошини ширкда гумонлаб, калтаклаб ўлдирдилар


Покситон кўчаларидан биридаги манзара

Покистоннинг Мардан шаҳри университетида 13 апрель куни талабалар гуруҳи курсдош бўлган Муҳаммад Машални ширкда айблаб, калтаклаб ўлдирди.

Талабалар Машал ижтимоий тармоқларда Худога ширк келтирувчи шарҳларни жойлаётганини иддао қилганлар.

23 ёшли Машални ўлдирганликда айбланиб камида 10 талаба қамоққа олингани расман билдирилди.

Покистонда ширк келтириш жиноий жавобгарлик ҳисобланади ва бу модда билан айбланганлар ўлим жазосига ҳукм қилинади.

1990 йилдан то шу кунгача бундай айблов билан 65 одам суд томонидан олий жазога ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG