Линклар

АҚШ Афғонистонда ИДга қарши энг катта ядровий бўлмаган бомбани ташлади


Afghanistan -- (FILES) This file picture taken on August 19, 2012 shows a Lockheed C 130 Hercules of the US Air Force landing at the Kabul International airport, in Kabul. Eleven people, including six US troops, were killed when a C-130 military transport

Қўшма Штатлар Афғонистоннинг Нангархор вилоятида “Ислом давлати” гуруҳига қарши ядровий бўлмаган энг катта бомбани қўллагани тўғрисида хабар тарқатди.

АҚШ қўмондонлигининг билдиришича, GBU-43 бомбаси 13 апрель куни маҳаллий вақт билан кеч соат 7дан 32 дақиқа ўтганида Покистон билан чегарадош Ачин вилоятида аниқланган ер ости йўлларини йўқ қилиш мақсадида ташланган.

Оқ уй расмий вакили Шон Спейсер бу ҳақда маълумот берар экан:

-АҚШ “Ислом давлати” гуруҳига жиддий ёндошади ва бу гуруҳни енгиш учун улар тезкор ҳаракатланувчи майдонни йўқ қилишимиз керак. Бу ишни амалга оширдик. Қўшма Штатлар тинч аҳоли жабрланмаслиги ва зиён тортмаслиги учун барча эҳтиёт чораларини қўллади,- деб билдирди.

Вазни 10 тонна бўлган ва шунинг учун ҳам “Бомбалар онаси”, деб аталадиган GBU-43 тарихда биринчи марта қўлланилмоқда.

XS
SM
MD
LG