Линклар

Шерали Жўраев 70 йиллик юбилейини Тошкентдаги "Версал" ресторанида нишонлади


Бу ҳақда тадбирда иштирок этган меҳмонларнинг facebookдаги постларига таяниб, спутник.уз хабар қилди.

Юбилей тадбирида иштирок этган Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ижтимоий тармоқларда қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирган: "Ҳозиргина устоз санъаткор Шерали Жўраевнинг 70 ёшга тўлиши билан "Версал"да ўтказилган маросимдан қайтдим. Тантанада Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Қошғардан келган меҳмонлар иштирок этишди. Юбилей ҳақиқий байрам бўлди. Академик Бахтиёр Назаров, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Тожикистон халқ артисти Жўрабек Муродов шoир, курсдошим Саъдулла Ҳаким, адабиётшунос олим Олимжон Давлат ва ука.шоир Абдували Қутбиддин билан бир дастурхонда ўтирдик.

Шерали Жўраевнинг юбилейи Шерали акани чин дилдан қутлаб, янги ижодий ютуқлар, саломатлик тилаб қоламан".

12 апрел куни Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 70 ёшга тўлди.

XS
SM
MD
LG