Линклар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, зиёрат давомида Ислом Каримов руҳига Қуръон тиловат қилинган.

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлар амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.

Давлат раҳбари мақбара лойиҳаси билан танишгани, уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар бергани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG