Линклар

Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон КХШТ ва ЕОИИга кириш заруратини кўрмаяпти


Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон ҳозирги босқичда турли тузилмаларга, жумладан, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ/ОДКБ) ҳамда Евроосиё иқтисоди иттифоқи (ЕОИИ/ЕАЭС) ташкилотларига кириш заруратини кўрмаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистларга маълум қилгани тўғрисида кун.уз хабар қилди.

«Ўзбекистон давлатлар билан икки томонлама алоқаларни кучайтиришга эътибор қаратади», деган Комилов.

14 апрель куни Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбекистон ташқи сиёсатининг янги босқичдаги долзарб масалалари» мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда Абдулазиз Комилов ҳамда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

14 апрел куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар президентлари саммити ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар президентларининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG