Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:31

Тошкентда темир гаражлар бузилиб ўрнида кўпқаватли автостоянкалар қурилади


15 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтган йиғинда шаҳарда барпо этилажак кўп қаватли автостоянкалар лойиҳаси тақдим этилди.

Ҳокимият шаҳарда автомототранспорт воситаларининг кундан кунга ортиб бориши ва уларни вақтинчалик сақлаш жойлари етишмаслиги масаласини кўпқаватли стоянкалар қуриш орқали ҳал этмоқчи.

Хокимият мулозимларига кўра, шаҳардаги ҳозирги мавжуд гаражлар хавфсизлик қоидаларига жавоб бермайди ва улар бузилади.

Тошкент ҳокимиятига кўра, ҳозирда темир бетон гаражлар 25,63 гектарли ер майдонларини эгаллаб, 8470 дона автомобилларни жойлаштириш имкониятига эга, юридик шахслар томонидан жами 69,16 гектарли ер майдонлари эгалланган бўлиб, сиғими 27413 дона автомобилни жойлаштириш имкониятига эга.

Бироқ ушбу автотураргоҳларнинг талабларга жавоб бермаслиги ҳамда улардан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Сўнгги йилларда Тошкентда темир гаражларнинг бузилаётгани уларнинг эгалари норозилигига сабаб бўлган.

Ҳокимият гаражларни эгаларини ўзлари бузиши кераклиги ҳақда уларга огоҳлантирув хатлари жўнатган.

XS
SM
MD
LG