Линклар

Бу ҳақда Спутник.уз сайти "Ўзвинсаноат-холдинг"даги манбасига таяниб хабар қилди.

"Янги завод Жиззах вилоятининг Зомин туманида қурилади. У мамлакатдаги ушбу йўналишдаги энг йирик корхоналардан бири бўлади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 миллион декалитр, яъни 300 миллион литрни ташкил қилади. Объект 2019 йил сўнгига қадар ишга туширилиши лозим. Айни вақтда ер участкаси ажратилган бўлиб, у ерда қурилиш ишлари бошлаб юборилган", — деган манба.

"Тошкентвино" вакиллари ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун хориждан стратегик шерикни жалб этишни мақсад қилиб қўйишган. Жумладан, мутахассислар Италия ва Германия давлатларида бўлиб, ушбу йўналишдаги энг олд компаниялар вакиллари билан ушбу лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилганлар. Хусусан, Ўзбекистон томон Зоминда немис компанияларидан бири бренди остида пиво ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда, дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG