Линклар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Истиқлол" санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётган Юлдуз Усмоновага улкан гулдаста совға қилгани тўғрисида хонанда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Президентдан гуллар тўла сават. Примадонна Юлдуз Усмонова учун қимматли совға", деб ёзилган саҳифада.

Лекин концертда Президентнинг ўзи иштирок этган-этмагани очиқланмаган.

Хонанданинг расмий сайтида ёзилишича, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг "Эй, азиз инсон" деб номланган концерт дастури катта шов-шувлар билан ўтмоқда. Яқин ва узоқ мамлакатлардан унинг мухлислари концерт дастурини томоша қилиш учун ташриф буюришмоқда.

18 апрель кунги концерт дастурини АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним ҳам мароқ билан томоша қилди. АҚШ элчиси концерт сўнгида хонандани қутлар экан, ўзбек тилида "Юлдуз Усмонова, сиз жуда зўр", дегани хабар қилинди.

Юлдуз Усмонова Ўзбекистонда катта саҳнага 10 йиллик танаффусдан кейин қайтди.

XS
SM
MD
LG