Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 16:37

Тинчлик келишуви олдидан АҚШ-Толибон ўртасида сулҳ кучга кирди


Толибон вакиллари 2019 йилнинг 22 октябрида Москвада ўтказилган музокараларда.
Толибон вакиллари 2019 йилнинг 22 октябрида Москвада ўтказилган музокараларда.

АҚШ, Афғонистон хавфсизлик кучлари ва Толибон ўртасида зўравонликни камайтириш бўйича бир ҳафталик сулҳ кучга кирди. Агар томонлар унга тўлиқ амал қилса, февраль охирига бориб доимий тинчлик битими имзоланиши кутиляпти.

Толибон ва АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар ўртасида жанглар тўхтади. Расмийларнинг айтишича, бу Афғонистонда 18 йиллик урушни тугатиш томон қўйилган биринчи қадам.

Афғон армияси собиқ мулозими Шер Муҳаммад Каримийнинг тушунтиришича, барча бўлинмаларга бир ҳафта давомида ўт очмаслик ва ҳарбий амалиётлар ўтказмаслик буюрилган.

“Аскарлар ўз жойида бўлиши, назорат пунктларида қолиши керак. Аммо ҳужумга учраса, улар ўзини ҳимоя қилишга ҳақли”, - дейди генерал Каримий.

Толибон ҳаракати ўз тармоғидаги жангариларни сулҳга амал қилишга кўндира оладими? Асосий савол шу.

“Зўравонлик камайса, Толибон яхши бошқарув ва назорат тизимига эга эканини кўрсатган бўлади”, - дейди таҳлилчи Самир Лалвани.

Сулҳ муваффақиятли кечса, 29 февраль куни АҚШ ва Толибон тарихий келишув имзолайди. Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасида сиёсий музокарага йўл очилади.

Шунингдек, Қўшма Штатлар Афғонистондаги аскарларини дастлабки босқичда 8600 нафарга камайтириши, бошқа мамлакатлар ҳам ҳарбийлари сонини 20-30 фоизга қисқартириши мўлжалланган.

“Бу фақат бошланиши, жараён бу билан тўхтамайди”, - дейди Лалвани.

Мудофаа вазири Марк Эсперга кўра, АҚШ келишувга Афғонистондаги умумий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ёндашмоқда.

Толибон сулҳга тўлиқ амал қилган тақдирда ҳам таҳдид камаймайди, дейди расмийлар. Чунки тинчлик битимига қарши бўлган минглаб жангарилар Толибондан ажралиб чиқиши ҳам мумкин.

XS
SM
MD
LG