Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Хавфсизлик кенгашида қилган чиқишида Ливия ҳукумат қўшинларининг БМТнинг ўт очишни тўхтатиш чақириқларини беписанд қолдираётганини баён қилди.

- Ливия расмийларининг иддаоларига қарамасдан, биз ўт очишни тўхтатишга ишора қилувчи фактларни кўрмаяпмиз. Ливия ҳукуматининг 1970 ва 1973 резолюциялари бўйича мажбуриятларини бажараётганини ҳам кўрганимиз йўқ,- деди БМТ раҳбари.

Бан Ливияда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳоллари давом этаётгани ва “ўз халқига қарши жиноятларни содир этганлар жавобгарликка тортилиши”дан огоҳлантирди.

Россия ва бошқа баъзи давлатлар Ливияга қилинаётган ҳаво ҳужумларини палапартиш, дея танқид қилмоқда. Бироқ Қўшма Штатлар ва унинг Европадаги иттифоқчилари ҳаво ҳужумлари фақатгина Қаддафий кучларини нишонга олаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG