Линклар

Японияда зилзиладан шикастланган Фукусима АЭСи оператори иншоотдаги энг хавфли бўлган радиоактив стерженлар сақланадиган контейнерга зарар етган бўлиши мумкин, дея маълум қилди.

Плутоний стерженлари сақланадиган контейнер шикастлангани эҳтимоли, Япония ҳукумати иншоотни таъмирлаш ишларини олиб борган мутахассислар нормадан 10 минг баробар кўпроқ радиациядан зарарланганини эълон қилгач, тан олинди.

Расмийлар шу пайтгача, реактордаги портлашлар контейнерларга зарар етказиши мумкин бўлганини айтиб келишиган эди. Лекин ҳозир катта мидорда радиоактив моддаларнинг сизиб чиқиши контейнерлар жиддий шикаст еганига ишора қилмоқда.
XS
SM
MD
LG