Линклар

Қирғизистоннинг тўртта қамоқхонасида маҳбуслар очлик эълон қилишди.

Маҳбуслар яқинларига кўра, очлик эълон қилишдан мақсад қамоқхоналардаги аянчли аҳволга эътибор тортишдир.

Қамоқхоналар маъмуриятлари очликнинг эълон қилинишига ҳукумат томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг жадаллашиб бораётгани сабабдир, дея таъкидламоқда.

Жазони ижро этиш давлат хизмати бошлиғи муовини Қалибек Қанқиналиев расмийлар вазиятни назорат қилишга қодир, дея баён қилди.

Озодлик мухбирларининг хабар қилишича, қамоқхоналар маъмуриятлари ва маҳбуслар ўртасида музокаралар ўтказилмоқда.
Очликда қанча маҳбус иштирок этаётгани ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG