Линклар

logo-print
Суриянинг Дараа шаҳрида ҳукумат қўшинлари намойишчиларга қарата ўт очгани хабар қилинмоқда.

Сурия ҳукумати кенг қамровли ислоҳотларни ваъда қилаётганига қарамасдан, норозилик намойишлари мамлакат бўйлаб ёйилмоқда.

Дараадаги намойишлар пайтида норозилар президент Баашар Ассднинг отаси ва собиқ президент Ҳофиз Ассаднинг ҳайкалига ўт қўйганидан кейин қўшинлар ўт очгани айтилмоқда.

Оломон ҳафта бошида намойишлар пайтида ҳалок бўлганларни хотирлагани шаҳар марказига тўпланди.

Дараага туташ минтақалардан намойишга келаётган одамларга ўт очилгани оқибатида, бир неча киши ҳалок бўлгани ҳам хабар қилинмоқда.

Аксил-ҳукумат намойишлар бугун бошқа шаҳарлар, жумладан пойтахт Дамашқда ҳам ўтказилди.
XS
SM
MD
LG