Линклар

Қаддафий режимига қарши ҳарбий амалиётлар давом этмоқда


Қатарга қарашли "Мираж" учқичи Юнонистондаги ҳаво базасидан Ливия томон парвоз қилмоқда 25 март 2011 йил

Қатарга қарашли "Мираж" учқичи Юнонистондаги ҳаво базасидан Ливия томон парвоз қилмоқда 25 март 2011 йил

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий режимига қарши давом этаётган халқаро коалициянинг амалиётлари 26 март куни икки ҳафтага ўтди.

Ҳарбий амалиётларнинг еттинчи кунида, яъни, 25 март куни Қатарга қарашли жанговор учқичлар араб давлатлари ичида биринчи бўлиб Франция учқичлари билан бирга Ливия узра учиш таъқиқланган зона тартибига риоя қилинишини таъминлаш амалиётида қатнашди.

Ҳарбий куч қўлланилишига қарши чиққан Африка Иттифоқига аъзо давлатлар можарога чек қўйиш мақсадида тинчлик музокаралари бошлаш режасини ишлаб чиқаётганини билдирди.

БМТ мандатига мувофиқ НАТО Ливия учра парвоз таъқиқланган зона режимини тўлиқ таъминлаш учун 90 кунгача вақт керак бўлиши мумкинлигини айтди.

Айни пайтда, НАТО Канада армияси генерал-лейтенанти Чарлз Бучардни халқаро коалиция операцияларига бошлиқ этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG