Линклар

Кучли зилзила ва цунами оқибатида жиддий зарар етган Япониянинг Фуқусима Дайичи атом электр станциясидаги вазиятни барқарорларшитиш ишларига сув таркибида радиация борлиги xалал бермоқда.

Пойтахт Токиодан 240 километр шимолда жойлашган Фукусима станциядаги олтита реакторнинг учтасида радиоактив сув борлиги аниқланган.

Ҳозир атом станцияси яқинидаги денгиз сувида радиация миқдори нормадан 1250 марта кўп экани аниқланган.

Расмийларга кўра, радиация қаердан атрофга сизиб чиқаётгани ҳозирча маълум эмас.

26 март куни Токиода ўтказилган матбуот анжуманида Япония Давлат вазири Юкио Эдано ҳукумат денгиз сувидаги радиация миқдорини кузатишни кучайтириши кераклигини айтди.

- Биз ҳозирдан бошлаб денгиз суви таркибидаги радиация миқдорини кузатишни кенгайтиришимиз ва кучайтиришимиз керак. Ҳозирча радиация сувдаги жонзодларга таъсир этгани йўқ. Мутахассислар 20 километрдан ташқаридаги жонзодларига таъсир этмаган деган фикрда, - деди Юкио Эдано.

Жума куни расмийлар, учинчи реакторни совутишга ҳаракат қилган пайтда куйган инженерлар сув таркибида радиация бўлгани учун нормадан 10 минг баробар кўп нурланиш олганларини айтдилар.

Айни пайтда 11 март куни юз берган табиий офат натижаси ўлганлар сони 10 минг кишидан ошгани расман тасдиқланди. Бедарак йўқолганлар рўйхатидаги кишилар сони эса17 минг кишидан ошди.
XS
SM
MD
LG