Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:57

Имомали Раҳмон аҳолини озиқ-овқат ғамлашга чақирди


Тожикистон президенти деҳқонларни унумли меҳнат қилишга чақирмоқда.
Тожикистон президенти деҳқонларни унумли меҳнат қилишга чақирмоқда.

Тожикистон президенти Сўғд вилоятида ўтказилган мажлисда аҳолига мурожаат қилиб, ҳар бир оилани икки йиллик озиқ - овқат заҳираларини жамлашга чақирди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 25 март куни Сўғд вилоятида бўлиб ўтган мажлисда вилоят ва республика аҳолисига мурожаат қилиб, мамлакат ҳукумати инқироз оқибатларини юмшатишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилаётганлигини айтди.

Мен бу ҳақда ўтган йили ҳам гапириб, мамлакат аҳолиси икки йиллик озиқ - овқат заҳираларини жамлаши кераклигини таъкидлаган эдим. Биринчи навбатда ердан оқилона фойдаланиб, икки ва ундан кўпроқ ҳосил олиш кераклигини алоҳида таъкидлаган эдим. Жаҳонда давом этаётган иқтисодий инқироз, республикада содир бўлган табиий офатлар мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказди.

Мутахассисларнинг башорат қилишларича, бу нохуш жараён ҳали давом этади. Шунинг учун республика аҳолисига мурожаат қиларканман, ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланишга чақираман. Бизга ҳеч ким ёрдам бермайди, биз ўз имкониятларимизга таянмоғимиз лозим, - деди Имомали Раҳмон.

Тожикистон президентининг бу мурожаати мамлакат аҳолиси бошига оғир кунлар келишидан даракми?

Тожикистон Савдо ва иқтисодий тараққиёт вазирлиги республика ҳукумати амалга ошираётган тадбирлар мамлакатни озиқ-овқат инқирозидан сақлаб қолишига шубҳа қилмайди.

Вазирлик масъулларига кўра, 2010 йилда республиканинг ўзида қарийиб бир миллион тоннага яқин дон маҳсулотлари етиштирилган. Мамлакатга хориждан 500 минг тонна ун ва 250 минг тонна буғдой олиб келинган. Агар мана шу заҳиралар қўшиб ҳисобланса, ғамланган маҳсулотлар истеъмол талабини 130 фоизга қоплайди. Бу расмий маълумотлар.

Бироқ мутахассисларнинг айтишларича, биргина ғалла маҳсулотлари билан мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб бўлмайди ва расмийларнинг мазкур маълумотларига ҳам ишониш қийин.

- Мамлакат савдо ва иқтисодий тараққиёт вазирлигининг маълумотлари ҳақиқатдан йироқ. Чунки 2010 йилда республикада ғалла ва бошқа маҳсулотлар 13 фоизга кам етиштирилган.Бу оддий қўшиб ёзишдан бошқа нарса эмас. Республика аграр минтақа бўлишига қарамай, ғалла, мева-сабзавотдан тортиб сут маҳсулотларигача бўлган маҳсулотларининг 70 фоизи четдан олиб келинмоқда, - дейди иқтисод фанлари номзоди Наргиз Ҳасанова.

Сўғдликларнинг айтишларича, Шўролар даврида Сўғдда етиштирилган мева-сабзавот Ўзбекистон ва Қирғизистондан ташқари Россияга ҳам олиб бориб сотиларди. Ҳозир эса бунинг акси бўлаётир.

Жаббор Расулов туманида истиқомат қилувчи Жамолиддин Саидовнинг айтишича, ҳудудда деҳқончилик билан шуғулланиш йил сайин фойда ўрнига зиён келтирадиган соҳага айланиб бораяпти. Шунинг учун ҳам деҳқонлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришдан воз кечмоқдалар.ОВОЗ

-Кейинги пайтларда жумҳуриятимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борган сайин қийинлашмоқда. Бора-бора бу нарса қишлоқ ҳўжалингининг йўқ бўлишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Нимага? Чунки деҳқон ўз вақтида уғит, ёнилғи мойлаш материалларини тополмайди, эҳтиёт қисмлар, техника йуқ, майдонларни суғориш учун сув етишмайди, - деди Жамолиддин Саидов

Унинг сўзларига кўра,мана шу нарсалар бўлмагандан кейин дехқон нима қилсин? Оқибатда дехқонлар ерни ташлаб, бошқа жумҳуриятларга мардикорликка кетишга мажбур бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG