Линклар

Шимкентда ўзбекистонлик икки жиноятчи ушланди


Шимкент шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Абай бўлими ходимлари ўтказган тезкор амалиёт давомида икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Казинформ ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Жанубий Қозоғистон вилояти Ички ишлар бўлими матбуот хизмати вакили Акрамжон Мирзаҳметов қўлга олинган шахслар 2007 йилда ўғрилик ва 2009 йилда талон-тарож содир этганлари учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувда бўлган.

Мирзаҳметовга кўра, ҳозир уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG