Линклар

Бир неча ҳафта олдин Германия Мудофаа вазири этиб тайинланган Томас Де Майзер 26 март куни Афғонистонга илк сафари чоғида ўз мамлакати Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказишда ёрдам беришини айтди.

Де Майзер Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини афғон кучлари зиммасига муваффақиятли топширишда Германия ва Афғонистон кучларининг жанг жабҳасидаги ҳамкорлиги муҳим эканини айтди.

Германия Мудофаа вазири пойтахт Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардак билан учрашди.

Де Майзернинг Афғонистондаги халқаро коалиция кучлари қўмондони АҚШ генерали Дэвид Петреус билан ҳам учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG