Линклар

АҚШ президенти Барак Обама америкаликларга Ливиядаги ҳарбий миссия аниқ мақсадни қўзлагани ва чекланганини ҳамда шу кунгача “беҳисоб” тинч аҳоли ҳаёти сақлаб қолинганини айтди.

26 март куни халққа қилган одатдаги радио мурожаатида президент Обама Ливиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими яроқсиз ҳолга келтирилгани ва Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар бошқа ҳужумга ўтмаётганини айтди.

АҚШ раҳбари исёнчилар бош қароргоҳи ҳисобланган Бенғози шаҳридан Қаддафийнинг кучлари сиқиб чиқарилганини сўзига қўшимча қилди.

Душанба куни кечқурун Вашингтонда президент Обаманинг Ливия можароси ҳақида телевидение орқали Америка халқига мурожаат қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG