Линклар

Сурия жанубида ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда


Суриянинг Дараа шаҳри яқинидаги намойиш, 25 март 2011 йил

Суриянинг Дараа шаҳри яқинидаги намойиш, 25 март 2011 йил

Сурияда шанба куни ҳам ҳукуматга қарши намойишлар давом этди.

Хабарларга кўра, хавфсизлик кучлари жума кунги намойишни куч билан тарқатиб юборган пайтда ўнлаб одам нобуд бўлган.

Дараа шаҳридаги норозилик намойишида юзлаб одам иштирок этгани айтилмоқда.

Ислоҳотлар ўтказилиши талаби билан режимга қарши уюштирилган намойишларда полиция кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

26 март куни Лакатия шаҳридаги намойиш қатнашчилари ҳукмрон Баас партияси қароргоҳига ва полиция идорасига ўт қўйдилар. Лакатияда жума куни ҳам намойишлар ўтказилган эди.

Сурия ҳукумати ислоҳотчиларни тинчлантириш мақсадида 200дан ортиқ маҳбусни қамоқдан озод қилди.
XS
SM
MD
LG