Линклар

logo-print

Ўзбек спортчилари хорижлик мураббийдан хафа


Ўтган йили ўзбек футзалчилари Сержио Сапо мураббийлиги остида Осиё чемпионатида икки ўринни қўлга киритгандилар.

Ўтган йили ўзбек футзалчилари Сержио Сапо мураббийлиги остида Осиё чемпионатида икки ўринни қўлга киритгандилар.

Футзал бўйича миллий жамоа мураббийси Сержио Сапо ўз мажбуриятларини бажармай, Ўзбекистондан кетиб қолди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти хабар қилади.

Аввалроқ бразилиялик мураббий Сапо рафиқаси бетоблиги туфайли ватанига кетгани, оилавий муаммоларини ҳал қилиш учун у Ўзбекистон Футбол федерациясидан 2011 йил охиригача жавоб сўрагани ҳақида хабар қилинганди.

Кейинроқ, ўзбекистонлик иш берувчиларга кўра, Сапо Бразилиядаги клублардан бирига мураббийлик қилаётгани маълум бўлган.

- Янги команда билан шартнома имзолаганидан кейин у Бразилиядаги оммавий ахборот воситаларига интервьюлар бера бошлаган, бироқ у биз билан бошқа ишлашни истамаслиги ҳақида билмагандик, - дея иқтибос келтиради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот вакили сўзларидан Регнум ахборот агентлиги.

Федерация вакили ўзбек футзалчилари Сапога катта умидлар боғланганини айтади.

- Сапо билан 2012 йилгача шартнома имзоланганди, бироқ 2011 йилнинг январидан у Бразилиядаги клубга раҳбарлик қилмоқда, - деди ЎФФ вакили.

Бразилиялик мураббий Сержио Сапо билан Ўзбекистон Футбол федерацияси 2009 йил августида шартнома тузганди.

Ўзбек футзалчиларига мураббийлик қилишдан олдин Сапо бир неча йил Бразилияда ва Японияда мураббийлик билан шуғулланган. Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси бразилиялик мураббий раҳбарлигида Футзал бўйича Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG