Линклар

Сурия расмийлари Латакия шаҳрида ҳукуматга қарши бўлган намойишлар чоғида 2 киши ўлгани ҳақидаги маълумотни тарқатди.

Расмий маълумотларга кўра, бу икки киши снайпер ўқидан ўлган.

Намойиш фаолларига кўра, айрим намойишчилар иқтидордаги Баас партияси биносига ўт қўя бошлаган кезда давлат хавфсизлик кучлари оломонга қарата ўт очган. Аммо, ҳукумат расмийлари намойишчиларни қуролли гуруҳ нишонга олганини айтмоқда.

Жума куни худди шундай қонли тўқнашув Дараа шаҳридаги намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида ҳам юзага чиқди ҳамда 20 дан ортиқ одам ўлди.

Суриялик намойишчилар мамлакат президенти Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилмоқда.

Сурия ҳукумати намойишлар ортида мамлакатда секталараро урушни чиқаришга уринаётган кучлар турибди, деб ҳисоблашини билдирган.

Аммо, тарангликни юмшатиш учун Башар Асад ҳукумати шанба куни 260 маҳбусни озодликка чиқарди.
XS
SM
MD
LG