Линклар

logo-print
Сурия қўшинлари порт шаҳри бўлган Лакатиянинг шанба куни намойишлар ўтган ҳудудига жойлаштирилди.

Шанба кунги намойишлар чоғида 2 киши снайперлар томонидан отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Мухолифат фаоллари намойшчилар Баас партияси биносига ўт қўймоқчи бўлган вақтда ҳукумат қўшинлари уларга қарата ўт очганини айтмоқда. Ҳукумат расмийлари эса бу ҳужумни қуролли гуруҳ амалга оширганини айтмоқда.

Қарийб икки ҳафта муқаддам бошланган намойишлар давомида, мухолифат вакилларига кўра, ҳукумат қўшинлари томонидан 126 киши ўлдирилган.

Ҳукумат расмийлари эса жами 27 киши ўлгани ва улардан 20 нафари намойишчи бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG