Линклар

Ўзбекистонда жисмоний шахслар интернет-провайдер ёки телекоммуникация оператори бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Бу ҳақда Регнум агентлиги берган хабарга кўра, 2011 йил 15 мартдан бошлаб Ўзбекистонда фақатгина юридик шахслар провайдер ёки маълумот узатиш тармоқлари оператори бўлиши мумкин.

Агентликка кўра, бу ҳақдаги қонунчиликка Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори қарори билан ўзгартиш киритилган.

Шу агентлик қарори билан мамлакатда мавжуд барча провайдерларнинг халқаро ахборот тармоқлари, жумладан, интернетга сунъий алоқа воситалари орқали мустақил равишда уланиш имкони ҳам бекор қилинган эди.

Ҳозир Ўзбекистондаги барча интернет провайдерлари фақатгина Ўзбектелеком акциядорлик компанияси орқали интернетга уланиши мумкин.

Регнум агентлиги берган маълумотга кўра, ҳозир мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони 7 миллион 400 мингга етган.
XS
SM
MD
LG