Линклар

Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов Ўзбекистондаги халқаро шахмат турнирида иштирок этади.

Бу ҳақда Anons.uz нашрининг ёзишича, "Тошкент опен” халқаро шахмат турнири муносабати билан унинг Тошкентда бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда Gazeta.uz нашри бугун шахмат бўйича икки йирик спортчи — ҳозирги жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд билан 2004 йилда жаҳон чемпиони бўлган Рустам Қосимжонов ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлаётгани ҳақида хабар қилди.

Нашрга кўра, икки спорт гроссмейстерининг 28 ва 29 март кунлари Тошкент шаҳрида мамлакатнинг кучли ёш шахматчилар билан ҳам сеанслар ўтказиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG