Линклар

Мемориал: Ўзбекистон энг репрессив давлатлигича қолмоқда


Ташкилот раҳбари Виталий Пономарёв.

Ташкилот раҳбари Виталий Пономарёв.

2009 ва 2010 йиллар оралиғида Ўзбекистонда камида 868 киши сиёсий мотивлардаги айбловлар билан қамоққа ҳукм қилинган.

Бу ҳақда Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Ўзбекистонга оид сўнгги ҳисоботида келтирилди.

Шунингдек, ўтган икки йил ичида 550-600 атрофидаги шахс қисқа муддатга ҳибс этилган, яна 105 киши терговга тортилган.

Ташкилот ҳисоботига кўра, Россиядан бошпана излаган камида 5 киши, Қозоғистондан эса камида 4 киши Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

2009-2010 йиллар оралиғида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти ва виждон тутқунлари аҳволини ўрганган ташкилотга кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг репрессив давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG