Линклар

Лондонда полиция билан тўқнашувда 200 киши ҳибс қилинди


Лондонда полиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувда ўнлаб одам жароҳатланди, 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.

Шанба куни қарийб 250 минг одам мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий дастурлар учун ҳаражатни камайтириш тўғрисидаги ҳукумат режасига қарши уюштирилган намойишларда иштирок этди.

Полиция берган маълумотга кўра, бу намойишлар умумиятли тинч ўтган.

Бироқ, намойишчилар сафидан узилиб чиққан кичик бир гуруҳ кўчалардаги дўконлар ва банкларга бостириб кирган, биноларга ўт қўйган ва оқибатда, полиция билан тўқнашиб кетган.

АFP берган хабарга кўра, камида 214 киши ҳибсга олинган ва 84 киши жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG