Линклар

Ўзбекистон ҳукумати Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан музокаралар натижасида бу мамлакатга бир миллион той пахта етказиб беришга келишиб олди. Бу ҳақда Покистонда чиқадиган The News International нашри хабар қилди. Бир той пахта тахминан 217 килограммни ташкил қилади.

Покистон шу пайтгача ўзбек пахтасини сотиб олмаган. Ўтган мавсумда Покистонда рўй берган сув тошқинлари пахта етиштириш саноатига катта зарар етказган.

Ўтган ҳафта Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган бош вазир Ғилоний президент Ислом Каримов, бош вазир Шавкат Мирзиёев ва парламент спикери Дилором Тошмуҳаммедова билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG