Линклар

logo-print
НАТО бир ҳафта давом этган музокаралардан кейин Ливиядаги ҳарбий миссия учун масъулиятни АҚШ етакчилигидаги коалициядан тўлиқ ўз зиммасига олишга рози бўлди.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен иттифоқ Ливиядаги барча операцияларни тўлиқ бошқаради, дея баён қилди.

- НАТО иттифоқчилари БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига кўра Ливияда амалга оширлаётган ҳарбий операцияларни бошқаришга қарор қилди. Мақсадимиз тинч фуқаролар ва улар яшайдиган ҳудуларни Қаддафий режими ҳужумлари таҳдидидан ҳимоя қилишдир. НАТО резолюциянинг барча жиҳатларни бажаради,- деди Расмуссен.

Расмийлар қарорни амалга ошириш учун 72 соатгача вақт талаб қилинши мумкин демоқда.

НАТО бундан аввал Ливия ҳаво ҳудудларида парвозсиз зона режимини сақлаш ва Қаддафий ҳукуматига жорий қилинган қурол эмбаргоси бузилмаслигини таъминлаш масъулиятини олган эди.

Айни пайтда, кеча халқаро кучлар Қаддафийнинг Триполи ва Сирт шаҳарларидаги истеҳкомларига ҳаводан зарба бергани хабар қилинди.

Мисрата шаҳрида эса исёнчилар Қаддфийга содиқ кучлар билан тўқнаш келди.

Ундан аввал исёнчилар Рас Лануф ва Брега шаҳарларини эгаллади.
XS
SM
MD
LG