Линклар

logo-print
Японияда яна зилзила рўй берди. 6,5 баллик ер силкиниши мамлакатнинг 11 март куни зилзила ва цунамидан зарар кўрган шимолий қисмида рўй берди.

Бугунги зилзиладан кейин расмийлар Мияги префектураси аҳолисини цунамидан огоҳлантирди. Ҳозирча талафотлар ҳақида хабарлар йўқ.

11 март куни Япониянинг шимоли-шарқий қисмида рўй берган 9 баллик зилзила соҳилга яқин аҳоли пунктларини ювиб кетган улкан цунамини келтириб чиқарган эди. Табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони расман 10600дан ошди. 16 ярим мингга яқин киши бедарак кетгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG