Линклар

logo-print
Суриянинг Латакия порт шаҳрида аксил-ҳукумат намойишларида 12 киши ўлдирилгани хабар қилинганидан кейин, бу ерга ҳукумат қўшинлари киритилди.

Намойишчиларга кўра, шанба куни норозилар иқтидордаги Баас партияси идорасига ўт қўйгач хавфсизлик кучлари уларга қарата ўт очган. Расмийлар намойишчиларга қуролланган гуруҳлар ҳужум уюштирганини иддао қилмоқда.

Жума куни Суриянинг Дараа ва бошқа қатор шаҳарларида президент Башар ал-Ассад ҳукуматига қарши норозиликлар пайтида 20дан зиёд одам ўлдирлигани хабар қилинди.

Сурия расмийлари икки ҳафта аввал Дараадаги намойишларда ҳибсга олинган Диана Жауабрани озод қилди. Унинг ҳибс этилиши шаҳарда катта намойишларнинг авж олишига сабаб бўлган эди.

Шанба куни расмийлар норозиликларга барҳам бериши уриниши ўлароқ 260 нафар сиёсий тутқунни озод қилди. Намойишчиларга кўра, норзиликлар бошланганидан бери 126 киши ўлдирилган.
Расмийлар ҳалок бўлганлар сони 27 киши, улардан 20 нафари намойишчилар эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG