Линклар

Толиблар полициячиларни ўғирлаб кетди


Толибон ҳаракати элликка яқин афғон полициячиларини ўғирлаб кетганини айтмоқда. Кунар вилояти расмийлари полициячилар ўғирлаб кетилганини тасдиқлади.

Полиция зобитлари Кунар вилоятининг Чапа Дара туманида ўғирлаб кетилди. Воқеа улар қўшни Нуристон вилоятидан ойликларини олиб қайтганда рўй берди.

Ўғирлаб кетилганлар эндигина тайёргарликдан ўтиб, полицияга қўшилгани айтилмоқда.

Халқаро коалиция мамлакатдаги хавфсизлик масъулиятини маҳаллий қўшинларга топширишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Толибон етакчилигидаги жанггарилар кейинги ойларда Афғонистон ҳукумати ва унинг ғарблик иттифоқчиларига қарши курашини фаоллаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG