Линклар

logo-print

Меркел партияси Яшилларга бой берди


Германиянинг Яшиллар партияси мамлакат жануби-ғарбидаги Баден-Вуртемберг ерида ўтказилган сайловда иқтидордаги коалицияни мағлуб этди.

Ядровий иншоотларга қарши ғояларни ёқловчи Яшиллар партияси ғалабасига Япониядаги табиий офатда Фукусима АЭСида рўй берган авария ҳисса қўшгани айтилмоқда.

Якшанба кунги сайловда Яшиллар 24 фоиз офоз тўплади. Бу уларга Баден-Вуртемберг ери бош вазири номзодни илгари суриш ва 23 фоиз олган Социал Демократлар партияси билан коалиция тузиш имконини беради.

Канцлер Ангела Меркел етакчилигидаги Хиристиан Демократлар партияси Баден-Вуртемберг ерида кейинги 60 йил давомида иқтидорда қолиб келаётган эди. Меркелнинг партияси 39 фоизни эгаллаган бўлса-да, унинг коалиция бўйича ҳамкори атиги беш фоиз овоз тўплай олди. Бу эса уларга ҳукуматни тузиш имконини қолдирмайди.

Яшиллари партияси Германияда ядровий заводаларни ишлатишни тўхтатиб, янгиланадиган энергия воситаларини жорий қилиш ғоясини илгари суради.

Германия ишлатадиган энергиянинг чорак қисми атом электр станцияларидан олинади.
XS
SM
MD
LG