Линклар

logo-print
Ливияда Қаддафий кучлари чекинмоқда, исёнчилар эса яна бир неча шаҳар устидан назоратни қўлга олди.

Хабарларга кўра, мамлакатнинг шарқидаги барча нефт заҳиралари исёнчи кучлар қўлига ўтган. Улар ҳозир Рас-Лануф, Брега, Уқайла ва Бин Жавод шаҳарларини ўз қўлига олгани айтилмоқда.

Шунингдек, бугун тонгда мухолиф кучлар Қаддафийнинг она шаҳри бўлган Сиртени ҳам эгаллаганини айтмоқда. Ҳозирча бу хабар бошқа мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Сирте шаҳри ўтган тунда коалиция қўшинлари томонидан ҳаводан ўққа тутилган. Шунингдек, ҳозирча қаддафийчилар қўлида қолаётган Триполи шаҳрида ҳам ўтган тунда портлаш содир бўлгани хабар қилинди.

НАТО қўмондонлиги Ливиядаги барча ҳарбий амалиётлар устидан назорат АҚШ қўмондонлигидан тўлиқ ўз қўлига ўтганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG