Линклар

logo-print
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб сил касалликларини даволаш муассасаларда ишлаётган ходимларнинг ойлик маошлари 50 фоизга ошириладиган бўлди.

Бу ҳақда бир неча ўзбек электрон ахборот воситалари бераётган хабарларга кўра, бундай муассасаларда ишлайдиган ходимларнинг соғлигига хавф борлиги ва иш шароити оғир бўлгани инобатга олиниб, шундай қарор қабул қилинган.

Бу мақсад учун кўзланган маблағ мамлакат бўйлаб тиббий муассасаларда ишлаётган маъмурият ва ёрдамчи соҳа вакиллари сонини оптималлаштириш ҳисобига йиғилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG