Линклар

logo-print
Сурия ҳарбийлари Лакатия шаҳрига жойлаштирилди ва бу ҳукуматга қарши намойишлар қўзғалиб кетган тақдирда шаҳар тинчлигини сақлаш мақсади билан изоҳланмоқда.

Жума ва шанба кунги намойишлар чоғида, бугунги хабарларга кўра, 2 киши эмас, балки жами 12 киши қурбон бўлган. Намойишчилар президент Башар Ассаднинг ҳокимиятдан кетишни талаб қилган эдилар.

Қонли тўқнашувлар рўй берган жума ва шанба кунларидан сўнг якшанба куни Суриянинг аксар йирик шаҳарлари тиниб қолгани хабар қилинди.

Айни пайтда президент Башар Ассаднинг тез кунлар ичида телевидение орқали ўз халқига мурожаат қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG