Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел ўз коалициясининг Баден-Вуртемберг еридаги мағлубиятини “жуда оғир”, деб тан олди.

- Биз бу минтақада кўпчилик овозни йўқотдик ва бу жуда оғир зарбадир. Бу Баден-Вуртемберг ва Христиан демократлар партияси тарихидаги оғир талофот бўлди. Бу йўқотишдан келган оғриқ бир кунда ғойиб бўлмайди. Биз энди шу мағлубиятдан келган оғриқни енгиб ўтиш учун бу минтақадаги дўстларимиз билан узоқ муддат ҳамкорликда ишлашимизга тўғри келади, деди Ангела Меркел.

Якшанба куни бу минтақада ўтган сайловда Меркел етакчилигидаги партия Яшиллар партиясига ғалабани бой берди.

Бу минтақада 60 йил давомида иқтидорда қолиб келган Хиристиан Демократлар партияси 39 фоиз овоз олган бўлса-да, уларнинг коалиция бўйича ҳамкори атиги беш фоиз овоз тўплай олди. Бу эса уларга ҳукуматни тузиш имконини қолдирмади.

Ядровий иншоотларга қарши ғояларни ёқловчи Яшиллар партияси ғалабасига эга Япониядаги табиий офатда Фукусима-Дайичи атом станциясида рўй берган авария ҳисса қўшгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG