Линклар

logo-print
Суриянинг Дараа шаҳрида хавфсизлик кучлари тинч намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва қурол ишлатаётгани хабар қилинмоқда.

Рейтер ва Ассосшиэйтед пресс агентликларининг воқеа гувоҳларига таяниб берган хабарларига кўра, бу шаҳарда бугун ҳам бир неча минг киши намойишга чиққан.

Намойишчилар қўлларида “Биз қадримиз тикланиши ва эркинликни истаймиз!”, “Фавқулодда ҳолат бўлмасин!” каби мазмундаги шиорларни тутиб олган.

Гувоҳларга кўра, полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ билан бирга қурол ҳам ишлатмоқда.

Суриянинг Дараа шаҳрида бир ҳафтадан ортиқ вақтдан буён намойишлар бўлмоқда ва сўнгги маълумотларга кўра, бу вақт ичида 12 киши ўлган.
XS
SM
MD
LG