Линклар

Покистоннинг қабилалар минтақасида 11 аскар ўлдирилди


Покистон шимоли-шарқида, Афғонистон билан чегардош ҳудудда жанггарилар хавфсизлик кучларига ҳужум қилиб, 11 аскарни ўлдиргани хабар қилинмоқда.

Хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, аскарлар Хайбар минтақасининг Шиндханд туманида пистирмага учраган.

Ҳалок бўлганлар орасида полковник билан капитан унвонидаги зобитлар борлиги айтилмоқда.

Покистоннинг шимоли-шарқида қабилалар назоратидаги минтақалар Ал-Қойда ва Толибон ҳаракатларининг истеҳкоми ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG