Линклар

Косово коснтитуциявий суди ўтган ой мамлакат президентини сайлаш ноқонуний ўтган, дея ҳукм чиқарди.

Мухолифат партияси 22 феврал куни ўтказилган сайловда қонунбузарликлар бўлганига оид ариза билан судга мурожаат қилган эди. Ўшанда Беҳгет Паколли Косово президенти этиб сайланган эди.

Ҳозирча, парламентда янги сайлов ўтказиладими ёки президент истеъфога чиқадими ноаниқ қолмоқда.

Кейинги олти ой ичида Косово президентига қарши иккинчи марта ҳукм чиқмоқда. Ўтган йилнинг сентябрида конституциявий суд президент Фатмир Сейдиунинг президентлик билан биргаликда партия етакчиси вазифасини эгаллаши қонунга ҳилоф, дея ҳукм чиқарганидан кейин, у истеъфо берган эди.
XS
SM
MD
LG