Линклар

Цунамидан шикастланган Япония атом станцияси оператори завод ҳудудида тупроқда плутоний аниқланганини маълум қилди.

Фукусима АЭСи маъмуриятига кўра, бешта жойда тупроқда аниқланган плутоний даражаси инсон соғлиғига хавф туғдирмалсигини айтмоқда.

Душанба куни Токио электр тармоқлари ширкати Фукусимадаги иккинчи реактордан катта миқдордаги юқори радиоактив сув ер ости туннелга сизиб чиққани ва окенга тушиши мкминлигини маълум қилди.

11 март куни рўй берган қаттиқ зилзила ва ундан ҳосил бўлган цунами Фукусима Дайичи заводидаги олтита атом реакторида совутиш тизимларини ишдан чиқарган эди. Ўшандан бери атроф муҳитга ридиация чиқиши тўхтамаётир.
XS
SM
MD
LG