Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун бугун Лондонда Ливия келажагига бағишланган халқаро анжуманда қатнашади.

Мазкур учрашув Ливияда исёнчиларининг ҳужумлари ва НАТО ҳаво зарбалари давом этаётган пайтда ўтказлимоқда.

Учрашувдан аввал Британия Бош вазири Дэвид Камерон ва Франция Президенти Николя Саркози қўшма баёнот эълон қилиб, яна бир бор Қаддафийни ҳокмиятдан кетишга чақирди. Баёнотда шунингдек Ливия исёнчилари ва фуқаровий жамият етакчилари мамлакатда демократик жараёнларни бошлашга чақирилган.

Лондонда ўтказиладиган анжуманда 35 давлатдан вакилларнинг иштирок этиши ва Ливияга инсонпаварлик ёрдами етказиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Йиғинда шунингдек, Қаддафий ҳокимиятдан кетса, ливияликларнинг ўзлари учун етакчиларни сайлашига оид сиёсий механизмалар ҳам муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG