Линклар

logo-print

Тошкентга ЕХҲТ мулозими келди


ЕХҲТ миллий озчиликлар масаласи бўйича Олий комиссари Кнут Воллебек.

ЕХҲТ миллий озчиликлар масаласи бўйича Олий комиссари Кнут Воллебек.

Ўзбекистонга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг миллий озчиликлар масаласи бўйича Олий комиссари Кнут Воллебек етакчилигидаги делегация келди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, 28 март куни ЕХҲТ расмийси Ўзбекистон Омбудсмани Сайёра Рашидова билан учрашган.

Учрашув чоғида, дейилади хабарда, Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасидаги брача соҳалар, хусусан парламентаризм, қонунчилик ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани қайд этилган.

Айни пайтда, маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари Ўзбекистонда сўнгги уч-тўрт йил ичида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашиб бораётганини айтиб келади.

2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистондан ҳайдалган халқаро ташкилотларнинг мамлакатга қайта киритлмаётгани вазиятни янада кескинлаштирмоқда.

Эслатамиз, икки ҳафта аввал Ўзбекистон ҳукумати Ҳюман райтс уотч ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасини ёпиб қўйди.

Ҳюман райтс уотч шундоқ ҳам 2005 йилги қонли воқеалардан кейин Ўзбекистонда фаолият юритолмай келган, чунки Тошкент расмийлари бу ташкилот вакилларига аккредитация бермай келаётган эди.

ЎзА хабарига кўра, ЕХҲТ делегациясининг ташқи ишлар, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари вакиллари билан ҳам учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG