Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий “жиддий тарзда заифлашди” ва унинг ҳарбий кампанияси БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини амалга тадбиқ қилаётган халқаро коалиция томонидани тўхтатилди, дея баён қилди.

Душанба куни АҚШнинг Ливия можаросидаги ролига оид қилган чиқишида Обама Қаддафий ўз рақибларини қатлиом қилиш билан таҳдид қилгани боис халқаро коалицияга қўшилишга қарор қилганини таъкидлади.

Қўшма Штатлар, деди АҚШ президенти Миллий Мудофаа институтида қилган чиқишида, ўз иттифоқчилари билан Қаддафийни иложи борича тезроқ ҳокимиятдан четлатиш уринишларини давом эттиради, лекин Қаддафий режимини ағдариш учун бевосита куч ишлатмайди.

- Биз қатлиомни тўхтатиш учун аралашдик ҳамда иттифоқчи ва ҳамкорларимиз билан тинч фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш уринишларимизни давом эттирамиз. Биз режимга қурол етказилишига йўл қўймаймиз, унинг пулларини музлатиб қўйямиз, мухолифатга ёрдам берамиз ва бошқа давлатлар билан Қаддафийнинг ҳокимиятдан кетадиган кунни яқинлаштиришга ҳаракат қиламиз. Бу бир кун ичида амалга ошмаслиги мумкин, чунки жиддий тарзда заифлашган Қаддафий ҳокимиятда қолишга қаттиқ чиранмоқда. Лекин Қаддафий атрофидаги шахслар ва ҳар бир ливиялик тарих Қаддафий томонида эмаслигини билиб қўйишлари лози,- деди Обама.

Оқ уй раҳбари НАТО чоршанба кундан бошлаб Ливиядаги ҳарбий операция қўмондонлигини тўлиқ қабул қилиб олишини қўшимча қилди. Лекин у можаро қачон тугашига оид тахминларини ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG