Линклар

Тожикистондаги йиғилишга ўзбекистонликлар чақирилмади


Душанбе шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон экспертларининг террорчиликка қарши иккинчи минтақавий йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бироқ мазкур анжуманга Ўзбекистон вакиллари чақирилмаган. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистоннинг Тожикистондаги консули Зафаржон Раҳимжонов маълум қилди.

Икки кун давом этадиган бу тадбир БМТ лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Террорчилик, терроризмни молиялаштириш ва террор ҳужумлари учун Интернетдан фойдаланишга қарши кураш борасида минтақа ҳуқуқ идоралари тиғиз ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи тадбирнинг асосий мавзуи бўлиши айтилмоқда.

Душанбедаги тадбирда минтақа экспертлари билан бир қаторда ЕХҲТ, КҲШТ, МДҲ ва НАТО ҳамда Интерпол вакиллари ҳам қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG